Хонанда Шаҳзоданинг 2016 йил май ойида ўтган концертига сохта таклифномалар тарқатган шахс қўлга олинган, дея хабар бермоқда «Sayyod.com» сайти.
«Сохта таклифномани билмай сотиб олган, сўнг ўша сотувчини топиб, пулини қайтариб олишга муваффақ бўлган одамнинг берган хабарига кўра, сохта таклифнома тарқатган шахс устидан жиноят иши очилган ва айни дамда Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ИИБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейилади сайт хабарида.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)