Heritage Auctions аукцион уйи шу йил 11 январда 69 ёшида вафот этган британиялик хонанда Дэвид Боуининг соч толаларини сотувга қўйди. Бу ҳақда «РБК» маълум қилди.
Лот 4 минг долларга баҳоланган, савдо Беверли Хиллзда 25 июнь, шанба куни бўлиб ўтади.
Аукцион уйига Боуи сочларини мадам Тюссо музейи ходими тақдим этди. У 1980 йилда қўшиқчининг мум шакли паригини яратиш учун Боуи сочидан қирқиб олган ва шу пайтгача уларни эсдалик тариқасида сақлаб келганди.
Изоҳ (0)