«Россельхознадзор» (Россия Ветеринария ва фитосанитария назорати бўйича федерал хизмати) Россияга Африка мамлакатларидан Белоруссия орқали нок, олма, қулупнай, помидор, қўзироқин, тарвуз, узум, анжир, гилос ва пиёзни келтиришни тақиқлади, деб ёзади «РБК».
Муассаса хабарида айтилишича, бундай қарор бир қатор Африка мамлакатлари фитосанитария хизматлари томонидан берилган сертификатларнинг ҳақиқийлиги бўйича шубҳалар ҳамда Африка маҳсулотлари ниқоби остида Евроиттифоқ мамлакатларидан эмбаргога учраган маҳсулотлар киритилиши эҳтимоли туфайли қабул қилинди.
Шу муносабат билан, 2016 йил 1 июлдан Россияга юқорида санаб ўтилган мева ва сабзавот турларини Кот-д’Ивуар, Бенин, Нигерия, Гвинея-Бисау, Гвинея, Буркина-Фасо, Марказий Африка Республикаси ва Малидан келтиришга фақат Россия давлат чегарасидаги халқаро ўтказиш пунктлари орқали рухсат берилади.
Изоҳ (0)