2016 йилнинг 21 июнь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Миллий координаторлари кенгашининг мажлисида иштирок этаётган Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Хитой ва Ўзбекистоннинг мухтор вакиллари билан учрашди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий сайти хабар берди.
Учрашув давомида 23 июнда Тошкент шаҳрида ўз ишини бошлайдиган ШҲТ Саммитига тайёргарлик билан боғлиқ масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Вазир ўз нутқида 2015 йилнинг июнь ойидан буён Ўзбекистоннинг ШҲТда раислиги давридаги конструктив ва самарали фаолиятлари учун миллий координаторларга ва мажлиснинг барча иштирокчиларига миннатдорчилик билдирар экан, ташкилот ва унинг барча институтлари фаолиятида Миллий координаторлар кенгашининг муҳим рол ўйнашини таъкидлади.
Изоҳ (0)