Ўзбекистонда 23 июнь, пайшанба куни фақат тоғли ҳудудларда ёғингарчилик ва момақалдироқ кутилади. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маркази маълум қилди.
Хабар беришларича, 23 июнга ўтар кечаси Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида +8...+13 даража, Тошкент шаҳрида +18...+20 даража, Фарғона водийси вилоятларида +16...+21 даража, қолган ҳудудларда +22...+23 даражагача илиқ бўлади.
23 июнь куни кундузи тоғли жойларда ҳаво ҳарорати +15...+20 даража, Тошкент шаҳрида +30...+32 даража, Фарғона водийси вилоятларида +29...+33 даража, мамлакатнинг қолган ҳудудларида +35...+38 даражагача иссиқ бўлади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)