Ўзбекистонда 22 июнь, чоршанба куни бутун мамлакат бўйлаб кучли шамол кузатилади. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маркази хабар бермоқда.
Хабар беришларича, 22 июнга ўтар кечаси Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ҳаво ҳарорати +8...+13 даража, Тошкент шаҳрида +19...+21 даража, мамлакатнинг қолган ҳудудларида +23...+25 даражагача илиқ бўлади.
22 июнь куни кундузи тоғли жойларда ҳаво ҳарорати +15...+20 даража, Фарғона водийси вилоятларида +25...+30 даража, Тошкент шаҳрида +30...+32 даража, қолган ҳудудларда +35...+38 даражагача иссиқ бўлади.
Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида, Тошкент, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ёғингарчилик ва момақалдироқ кутилади. Тошкентда ҳам ёғингарчилик кутилади, бироқ момақалдироқ бўлмайди, бутун мамлакат бўйлаб шамол тезлиги сониясига 17—20 метргача кучайиши кутилмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)