• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12654.13
    • RUB161.18
    • EUR14817.99
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон ва Хитой раҳбарлари «Қамчиқ» туннели орқали ҳаракатланишга биргаликда старт берди

    22 июнь куни Тошкентдаги «Ўзэкспомарказ»да «Ангрен–Поп» электрлаштирилган темир йўли ва мазкур улкан лойиҳа доирасида қурилган туннелнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ва Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин иштирок этди, деб хабар беради «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти ахборот хизмати.

    Фото: «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти ахборот хизмати

    Фото: «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти ахборот хизмати

    Ўзбекистон раҳбари мазкур ғоят улкан лойиҳанинг амалга оширилиши муҳим тарихий воқеа эканини, айниқса, қурилиш ишлари Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллиги арафасида тугаллангани унинг аҳамиятини янада оширганини алоҳида таъкидлади.

    Тантанали маросим очилиши доирасида «Ўзэкспомарказ»даги тадбир иштирокчилари билан Қамчиқ довонида янги электрлаштирилган темир йўл тармоғининг ишга туширилиши муносабати билан йиғилган мутахассислар ўртасида тўғридан-тўғри телекўприк ўрнатилди.

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ва Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин Ангрен–Поп электрлаштирилган темир йўлида дастлабки ҳаракатланадиган битта электровоз ва тўртта йўловчи вагондан иборат «Ўзбекистон» поездининг «Қамчиқ» темир йўл туннелидан ўтишига рухсат берувчи светофорни ёқиш учун махсус тугмани босди.

    Шундан сўнг China Railway Tunnel Group компанияси раиси Юй Баолин ва «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Очилбой Раматов биргаликда ушбу поездда туннель орқали шарқий портал томонга йўл олди.

    Дастлабки поезд узунлиги 19,2 километрлик ер ости йўлини 16 дақиқаю 30 сонияда босиб ўтди. Тантанали маросим муносабати билан туннелнинг икки томонида йиғилган кўп сонли мутахассислар, темирйўлчилар, жамоат ташкилотлари вакиллари, меҳнат фахрийлари ҳамда хорижлик меҳмонлар поезднинг ўтишини жуда катта қувонч ва шод-хуррамлик билан кутиб олди.

    Фото: «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти ахборот хизмати

    Фото: «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти ахборот хизмати

    China Railway Tunnel Group компанияси раиси Юй Баолин ва «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Очилбой Раматов Ангрен–Поп электрлаштирилган темир йўли фойдаланишга топширишга тайёр эканлигини маълум қилди.

    Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 18 июндаги «‘Ангрен–Поп’ электрлаштирилган темир йўл линиясининг қурилишини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида Қамчиқ довони бўйлаб узунлиги 123,1 километрни ташкил этадиган янги темир йўл ҳамда ушбу лойиҳа доирасида узунлиги 19,2 километрдан иборат бўлган темир йўл туннели қурилди.

    Мазкур улкан қурилишни амалга ошириш мақсадида жами 1 миллиард 633,7 миллион долларлик маблағ ажратилиши режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда туннелдан ташқари ишларни амалга ошириш учун жами 810 миллион долларлик маблағ ўзлаштирилди.

    Ушбу қурилиш объектида жами 43 миллион куб метр тупроқ, 16,3 миллион куб метр бурғулаш ва портлатиш ишлари бажарилди. Шунингдек, 285 сунъий иншоот ва сув ўтказиш қувурлари, умумий узунлиги 2,1 километр, ўртача баландлиги 25 метрни ташкил этувчи 15 та темир йўл кўприги ва олтита йўл ўтказгич, тўртта станция, тўртта разъезд ва иккита вокзал қуриб битказилди. 124 километрлик темир йўл тўлиқ электрлаштирилди ва иккита ним тортиш станцияси қурилди. Бундан ташқари, мазкур улкан лойиҳа доирасида темирйўлчилар учун ўнга яқин турар жой бинолари ҳам барпо этилди.

    «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ билан Хитой Халқ Республикасининг China Railway Tunnel Group компанияси ҳамкорлигида бунёд этилган туннель қурилишига йўналтирилган 455 миллион долларлик маблағ тўлиқ ўзлаштирилди. Мазкур туннель дунё рейтингида шу каби туннеллар рўйхатида мураккаблиги бўйича саккизинчи ўринни эгаллайди.

    Қурилиш даврида 4 минг нафардан зиёд ишчи фаолият кўрсатган бўлса, шундан 400 нафари муҳандислардир. 600 та махсус техникалардан унумли фойдаланилганлиги лойиҳани муддатидан илгари, сифатли қилиб ниҳоясига этказишга омил бўлди. Маълумотларга кўра, темир йўлдан фойдаланиш даврида 1,5 мингта янги иш ўринлари яратилади.

    «Ангрен–Поп» электрлаштирилган темир йўли Фарғона водийси вилоятларини мамлакатнинг қолган ҳудудлари билан боғлаб, Ўзбекистонда ягона миллий темир йўл тизимини яратиш борасидаги режаларни тўлиқ амалга оширишга замин яратди. Таҳлилларга кўра, ушбу темир йўлнинг фойдаланишга топширилиши йилига 10 миллион тонна халқ хўжалиги юкларини ташиш, дастлабки йилда эса 600 минг йўловчига хизмат кўрсатиш имконини яратади.

    Шу билан бирга, «Хитой–Марказий Осиё–Европа» янги халқаро транзит темир йўл коридорининг энг муҳим бўғини бўлиб, мамлакат иқтисодиётини бундан-да ривожлантиришга хизмат қилади.

    22.06.2016, 19:51   Изоҳ (0)   27488
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Smart Kids билан бирга фарзандингиз истеъдодини кашф этинг!

    22.06.2016, 18:29

    ШҲТ муносабати билан 23—24 июнь кунлари Тошкентнинг қатор кўчаларида ҳаракат чекланади

    22.06.2016, 18:04

    Тошкентда ШҲТга аъзо мамлакатлар маданият вазирлари йиғилиши қатнашчилари шарафига концерт ташкил этилди

    22.06.2016, 16:39

    Ўзбекистондаги маиший техника ички бозорида маҳаллий маҳсулот улуши янада кўпайиши кутилмоқда

    22.06.2016, 16:23

    Тошкентда ШҲТга аъзо мамлакатлар маданият вазирларининг йиғилиши бўлиб ўтди

    22.06.2016, 16:02

    Ўзбекистонда аввалги йилларда ўқишга кира олмаган абитуриентларнинг ҳужжат топшириши пуллик бўлгани ҳақидаги миш-мишлар рад этилди

    22.06.2016, 15:38
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Измирда ўрмон ёнғинлари авж олди, аҳоли эвакуация қилинмоқда (видео, фото)

    Дунё | 30 июн, 08:35

    “Энди давлат фуқаролик хизматчисини ноқонуний бўшатиш раҳбарга жуда қимматга тушади” — ҳуқуқшунос

    Ўзбекистон | 30 июн, 08:30

    “Ўқув сифатини етарлича таъминлай олмаганимиз сабаб сиртқи таълим тугатилди” — Олий таълим вазири

    Ўзбекистон | 30 июн, 08:00

    Рамзан Қодировнинг вояга етмаган ўғли уйланди

    Дунё | 29 июн, 23:40

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “ПСЖ” Месси бошчилигидаги “Интер Майами” дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди

    Спорт | 29 июн, 23:09

    “Уй олди-сотдисини нақдсиз шаклга ўтказмоқчимиз” — Мубин Мирзаев

    Ўзбекистон | 29 июн, 23:05

    Озарбайжон Россия бош вазири ўринбосари ташрифини бекор қилди

    Дунё | 29 июн, 23:00

    “Насия бозорини давлат томонидан тартибга солиш режалаштирилган” — Тимур Ишметов

    Иқтисодиёт | 29 июн, 22:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.