Ҳиндистоннинг Бихар штатида 22 июнь, чоршанбага ўтар кечаси камида 45 киши чақмоқ уришидан ҳалок бўлди. Шунингдек, ўнлаб жабрланганлар ҳақида маълум қилинмоқда, дея хабар беради «Газета.ru».
Air News манбаларига кўра, чекка ҳудудлардан шиддатли ёмғирлар келтирган зарар ва ҳалок бўлганлар сони ҳақида штат расмийларига маълумотлар кечикиб келаётгани сабабли қурбонлар сони янада ортиши мумкин.
Изоҳ (0)