Жанубий Корея ҳарбийлари КХДР томонидан сутка мобайнида иккинчи бор ракета учирилиши ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
«Шимолий Корея 22 июнь, чоршанба куни эрталабки 8:05 да ўрта масофага етиб борадиган ‘Мусудан’ баллистик ракетаси эканлиги тахмин қилинаётган ракетанинг қўшимча учирилишини амалга оширди», — дея таъкидлаган Корея Республикаси қуролли кучлари штаб бошлиқлари қўмитаси вакили.
Сеулдаги ҳукумат манбаларига кўра, КХДР баллистик ракетаси 150—160 километр масофага учиб борган ва ҳавода портлаб, бир неча қисмга бўлиниб кетган. Ракетанинг бундан олдинги, тунда бўлиб ўтган биринчи учирилиши ҳам муваффақиятсиз якунланганди.
Изоҳ (0)