• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12704.02
    • RUB162.43
    • EUR14871.33
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Сиз ҳеч қачон боролмайдиган дунёдаги 10 та манзил

    Истак ва маблағ бўлса дунёнинг исталган манзилига бориш мумкиндек туюлади. Бироқ Ер юзида шундай жойлар ҳам борки, у ерга сайёҳлар ташрифи буткул ман этилган. 

    Суртсей ороли, Исландия

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Тақиқ сабаби: илмий тажрибалар

    1963 йилда Исландияда маҳаллий вулқон отилиши оқибатида 2,7 квадрат километр майдондаги орол пайдо бўлди. Бу янги ҳаёт дунёга келишининг тайёр намунаси бўлгани учун турли мамлакат олимлари қизиқишини уйғотди. Бу ерга фақат илмий мақсадда келиш мумкин. 

    Кеймада-Гранди ороли, Бразилия

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Тақиқ сабаби: заҳарли илонлар

    Бразилия соҳилбўйидан 35 километр узоқликда жойлашган Кеймада-Гранди ороли нақ жаннатнинг ўзи. Бироқ бу ерга ташриф сизга қимматга тушиши мумкин: 0,43 квадрат километр майдонда тахминан 4000 илон, жумладан, чақиши тил тортмай ўлдирадиган дунёдаги энг заҳарли илон — орол ботропси истиқомат қилади.

    Шимолий Сентинел ороли, Ҳиндистон

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Тақиқ сабаби: бегоналарни ёқтирмайдиган туб аҳоли 

    Бенгал бўғозидаги Андаман оролларидан бири расман Ҳиндистонга қарайди. Ҳудудини фаол ҳимоя қиладиган ва бегоналарни ёқтирмайдиган (адашиб қолган балиқчилар уларнинг охирги қурбони бўлди) туб аҳоли туфайли расмийлар фуқароларни сентинелликлар ва уларнинг оролидан узоқроқ бўлишга чақирди.

    Исэ ибодатхонаси, Япония 

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Тақиқ сабаби: фақат маълум тоифа учун 

    Исэ ибодатхонаси Япониянинг энг муҳим зиёратгоҳи ҳисобланади. Унинг ичига фақат олий табақа руҳонийлари ва императорлик оиласи аъзолари кириши мумкин. 

    Груйнард ороли, Шотландия

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Тақиқ сабаби: биологик қурол синови

    1942 йили Буюк Британия ҳукумати Шотландиядаги мазкур оролни биологик қурол, жумладан, Сибир куйдиргиси синови учун сотиб олди. Экспертлар унинг асоратлари орол тупроғида сақланиб қолгани ҳақида огоҳлантирди, бу эса ушбу ҳудуд яна юз йиллар давомида яшаш учун яроқсиз бўлишини билдиради.

    Ласко ғорлари, Жануби-ғарбий Франция

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Тақиқ сабаби: одамлар нафас чиқарганда ҳосил бўладиган карбонат ангидрид гази ибтидоий тасвирларга шикаст етказади 

    Мазкур ғорда эрамизгача XVIII—XV мингйилликларга оид илк тасвирий санъат намуналари мавжуд. Олдин сайёҳлар учун очиқ бўлган, бироқ кейинчалик улар томонидан чиқариладиган карбонат ангидрид гази тасвирларга шикаст етказиши аниқлангач ёпиб қўйилган. Фақат кам сонли олимлар кириши мумкин.

    51-ҳудуд, Грум Лейк, АҚШ

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Тақиқ сабаби: ёпиқ ҳарбий база

    Ушбу ҳарбий база 1950 йилдан бери АҚШ ҳукуматининг махфий мақсадлари учун хизмат қилади. Расмий манбаларга кўра, бу ерда тажриба учиш қурилмалари ва қуролланиш тизимлари ишлаб чиқилади. Овозаларга кўра, ўнлаб йиллар аввал қўнган номаълум учувчи жисмлар сақланади. 

    Шпицбергендаги бутунжаҳон уруғ сақлаш омбори, Норвегия

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Тақиқ сабаби: уруғларнинг ёпиқ омбори

    Омборда бутун дунёдан келтирилган ҳар бир ўсимликнинг уруғлари сақланади. Улар табиий офат ёки уруш бўлган тақдирда янги ўсимликлар етиштириш, аҳолини озуқа билан таъминлаш учун фойдаланилади.

    Pine Gap ҳарбий базаси, Австралия

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Тақиқ сабаби: махфий ҳарбий база

    Австралиянинг қоқ марказида жойлашган Алис-Спрингс шаҳридан 18 километр жануби-ғарбда жойлашган. Мамлакат иқтисоди учун ўта муҳим бўлган база АҚШ ва Австралия томонидан бошқарилади.

    Межгорье, Россия 

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Тақиқ сабаби: шаҳар ёпиқ маъмурий-ҳудудий тузилма мақомига эга

    Бошқирдистондаги мазкур шаҳар ёпиқ маъмурий-ҳудудий тузилма мақомига эга. Республика пойтахти Уфадан тахминан 200 километр узоқда, Уралнинг энг баланд тоғи Ямантау яқинида жойлашган. У ерда ерости шаҳри — Россия Федерациясининг захира пойтахти қурилаётгани ҳақида миш-мишлар юради.

    22.06.2016, 12:03   Изоҳ (0)   103357
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шимолий Корея сутка мобайнида икки бор баллистик ракета учиргани маълум қилинди

    22.06.2016, 11:09

    Мексикада журналист аёл номаълум қуролланган жиноятчилар қурбони бўлди

    22.06.2016, 10:01

    Ливиядаги ўқ-дори омборидаги портлаш оқибатида 30 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

    22.06.2016, 09:49

    Суд Карелиядаги «Сямозеро» оромгоҳи директорини ҳибсга олди

    22.06.2016, 08:54

    Петербургда Қодиров номидаги кўприк ҳақида референдум ўтказиш рад этилди

    22.06.2016, 08:49

    Рамзан Қодиров россияликларни Грозний тасвири янги купюрадан ўрин олиши учун овоз беришга чақирди

    22.06.2016, 08:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими



    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 



    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди

     

    Тавсия этамиз

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Светни ўчириб-ёқавериб, техникаларимизни ишдан чиқаряпсиз” — актёр Меҳриддин Раҳматов энергетика тизими масъулларига мурожаат қилди

    Ўзбекистон | 23 июл, 23:46

    Франция Исроилни оммавий очарчиликни келтириб чиқаришда айбламоқда

    Дунё | 23 июл, 23:15

    ММА тарихидаги энг хато қарорлар топ-10 лиги

    UFC | 23 июл, 22:59

    Сурхон қўриқхонасида ёнғин чиқди. Беш гектар ерни қамраган оловни 250 киши оъчирмоқда

    Ўзбекистон | 23 июл, 22:56

    Малайзия яшаш харажатларининг ошиши муносабати билан фуқароларга пул тарқатади

    Дунё | 23 июл, 22:30

    Зеленский коррупционeр амалдорларни ҳимоя қилмоқчими? Европа ташвиш билдирган, украиналикларни эса ғазаблантирган қонун ортида нима бор?

    Дунё | 23 июл, 22:10

    Эрон МАГАТЭ техник миссиясини қабул қилишга рози бўлди

    Дунё | 23 июл, 21:50

    Ўзбекистон паспорти жаҳонда ўз мавқейини яхшилади

    Дунё | 23 июл, 21:35

    Ўзбекистонда олти ойда 5,6 трлн сўмлик самарасиз бюджет харажатлари қисқартирилди

    Ўзбекистон | 23 июл, 21:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.