Мексика шимолидаги Тамаулипас штатида ўқитувчи ва мустақил журналист Самира Эстер Баутиста номаълум қуролланган жиноятчилар қурбони бўлди. У Сьюдад-Виктория шаҳрида, мактабга ишга отланаётганида ўзининг автомобилида ўлдирилган, дея хабар беради «ТАСС».
44 ёшли аёл бир қатор нашрлар, жумладан, Mercurio ва La verdad de Ciudad-Victoria газеталари билан ҳамкорлик қилгани айтилмоқда. Маҳаллий журналистлар мазкур жиноятни кескин қоралаб чиқди ва расмийлардан минтақада хавфсизлик борасидаги вазиятни яхшилашни талаб қилди. Бу Мексикада охирги бир неча кун мобайнида иккинчи бор ОАВ вакилининг ўлдирилиши — ўтган ҳафта охирида Оахака штатида журналист Элидо Рамос Сарате отиб кетилган эди.
Мексика журналистлик фаолияти учун энг хавфли давлатлар сирасига киради: мамлакатда 2000 йилдан бери ОАВ билан ҳамкорлик қилган 100 дан ортиқ киши ўлдирилди.
Изоҳ (0)