Санкт-Петербург шаҳар сайлов комиссияси Дудергоф каналидан ўтган кўприкка Чеченистоннинг биринчи президенти Аҳмад Қодиров номини бериш масаласи бўйича референдум ўтказиш бўйича ташаббускор гуруҳни рўйхатдан ўтказишдан бош тортди, деб ёзади «РБК».
Нашрнинг сайлов комиссияси аппаратидаги манбаси тахмин қилишича, рад жавобига аризани расмийлаштиришдаги камчиликлар сабаб бўлган бўлиши мумкин.
8 июнь куни Петербург қонун чиқарувчи мажлиси депутати шаҳар сайлов комиссиясига Дудергоф каналидан ўтган кўприкни қайта номлаш масаласи бўйича референдум ўтказиш ҳақида ҳужжатлар топширган эди.
18 июнь куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида номаълум шахслар Аҳмад Қодиров номидаги кўприкка унинг Биринчи чечен уруши давридаги иқтибосини осиб кетгани хабар берилган экан.
Изоҳ (0)