Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россиянинг Карелия республикаси раҳбари Александр Худилайнен Сямозеро кўлида 15 нафар бола ҳалок бўлганини тасдиқламади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.

Фото: «ТАСС»

Фото: «ТАСС»

«13 нафар бола ҳалок бўлган. Ўн тўртинчи бола ҳали топилмади, қидирув ишлари давом этмоқда. Бундай фожиа такрорланмаслиги учун барча болалар оромгоҳларида текширув бошланади», — дея таъкидлаган Худилайнен. 

Россия тергов қўмитаси «Хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган, эҳтиётсизлик оқибатида икки ва ундан ортиқ шахс ўлимига олиб келган хизматлар кўрсатиш» моддаси бўйича жиноий иш очди. Мазкур жиноий иш доирасида тўрт нафар гумонланувчи — болалар дам олган «Парк-отель Сямозеро» оромгоҳи директори, унинг ўринбосари, шунингдек, икки нафар йўриқчи ҳибсга олинди. Яқин орада уларга нисбатан кўриладиган чора маълум бўлади. 

Карелияда 20 июнь мотам куни деб эълон қилинди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
«Кассета можароси» — Украина президенти кабинетига ўрнатилган диктофон, Антарктидага учган самолёт ҳалокати ва Теҳрон конференциясининг бошланиши. Кун хронологияси...
Маҳаллий
Ўзбекистонда сўнгги суткада 137 кишида коронавирус аниқланди
Дунё
Глобал талаб заифлашаётгани сабаб дунёда нархлар пасайиши кутилмоқда