2016 йилнинг 23 июнь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига раислиги доирасида ШҲТ ишбилармонлар кенгаши бошқарувининг мажлиси бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мажлисда ШҲТ ишбилармонлар кенгашининг миллий қисмлари раислари бошчилигидаги Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Хитой ва Ўзбекистон ишбилармонлар делегациялари вакиллари томонидан фаолиятни ривожлантириш истиқболларини, жумладан, яқин келажакда ҳамкорликни кенгайтиришнинг устувор ва асосий йўналишларини муҳокама қилиш режалаштирилган.
Изоҳ (0)