Фойдаланувчилардан бири «Islom.uz» сайтида «Рамазонда ният қилишнинг охирги вақти қачон?» деган савол билан мурожаат этди.
Сайт маъмурияти бунга қуйидагича жавоб берди: «Бу борада уламолар турли фикрлар айтган. Ҳанафий уламолар наздида рўза икки қисмга бўлинади. Биринчисига кечасидан ният қилиш шарт эмас, ният қилиб олса афзал. Рамазон рўзаси, тайин қилинган назрлари, нафл рўзаларни адо қилиш каби. Иккинчисига кечасидан ният қилиш шарт. Юқоридаги рўзаларнинг қазоси ва бошқа барча рўзалар каби. Шунинг учун Рамазон рўзасини тутаётган киши куннинг ярми бўлишидан (шаръий нисфун-наҳоргача) аввал ният қилиб олса, бу орада еб-ичиб қўймаган бўлса, рўза рўза бўлаверади.
Шаръий нисфун-наҳорни билиш учун субҳи содиқдан қуёш ботгунга қадар бўлган вақт иккига бўлинади. Агар куннинг тенг ярмидан кўпроғида ният топилса, рўза рўза бўлади. Тенг ярмида ёки тенг ярмидан озроғида ният топилса рўза дуруст бўлмайди».
Изоҳ (0)