Турк чегарачилари Суриянинг Идлиб вилоятидаги ҳарбий тўқнашувлардан қочиб, Туркияга ўтишга ҳаракат қилган оилани отиб ташлади. Бу ҳақда, Sky News Arabia телеканалига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишича, бир оила вакиллари бўлган 11 Сурия фуқароси Жиср аш-Шухур аҳоли яшаш пункти яқинида чегарадан ўтишга уринган. Бунга жавобан чегарачилар ўт очган.
Ҳалок бўлганлар орасида аёллар ва болалар борлиги айтилмоқда.
Изоҳ (0)