Германиянинг Eurowings авиакомпанияси самолёти 17 июнь, жума куни кечки пайт Дюссельдорф аэропорти қўниш майдонида 70 нафарга яқин йўловчини қолдириб, Дрезденга парвоз қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Рейсини икки соат кутишига тўғри келган йўловчилар самолётга икки автобусда етказилди. Биринчи автобусда бўлганлар (70 нафарга яқин киши) ҳаво кемасига чиқиб, жойлашди. Шундан сўнг учувчи кечки парвозларга қўйилган тақиқни бузмаслик учун яна шунча йўловчини пастда, иккинчи автобусда қолдириб, самолётни кўкка кўтаришга шошилди.
Рейсдан қолиб кетган йўловчиларнинг норозилиги шунчалик кучли эдики, вазиятни назоратга олиш учун полиция аралашишига тўғри келди. Айрим йўловчилар Дрезденга автобусларда етказилди, қолганлари Дюссельдорф меҳмонхоналарида тунаб, шанба куни манзилига учиб кетди.
Изоҳ (0)