АҚШ араб мамлакатларига «Ал-Қоида» террорчилик гуруҳига қарши курашишда ёрдам кўрсатиш мақсадида Яманда номаълум муддатга махсус топшириқли бўлинмани сақлаб туришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда АҚШ маъмурияти вакиллари журналистларга маълум қилди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Бошқарма у ерга махсус топшириқли бўлинманинг кичикроқ отряди апрель ойида юборилганлигини эслатиб ўтди.
Уларнинг сўзларига қараганда, тахминан ўн кишидан иборат жамоа Бирлашган Араб Амирликларининг Саудия Арабистони бошчилигидаги халқаро коалициясига кирувчи ҳарбий хизматчиларига ёрдам кўрсатади. У Яманда исёнчи хусийларга қарши туриш ва террорчиларга қарши махсус операцияларни амалга ошириш учун ташкил этилган эди.
«Яқинда Пентагон хавфсизлик соҳасидаги вазиятга баҳо бериш ва Қўшма Штатлар билан ҳамкорлик қилиши мумкин бўлган маҳаллий аҳолини топиш вазифаси билан махсус топшириқли бўлинманинг яна бир жамоасини Яманга юборди», — деб хабар берди 18 июнь, шанба куни The Washington Post газетаси.
Изоҳ (0)