Россия дунё хавфсизлиги учун энг катта таҳдид ҳисобланади. Бу ҳақда Польша мудофаа вазири Антони Мачеревич маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
«Россия халқига эҳтиром билан қараймиз, бироқ бу Россия дунё хавфсизлиги учун энг катта таҳдид эканлиги далилини бекор қилмайди», — дея таъкидлаган Мачеревич.
Вазирга кўра, ҳамма ҳам «Россиянинг Ғарб мамлакатларидан фарқли эканлиги»ни тушуниб етмайди, бу эса Россияга муносабат стратегиясида «тизимли, қайтарилувчи» хатоларга олиб келади. Польшалик сиёсатчининг фикрича, НАТО шарқий йўналишда кенгайиши ҳақидаги қарор ва Варшавада июлда ўтказиладиган альянс саммити «НАТО ривожида тарихий босқич»га айланади.
Изоҳ (0)