Россия президенти Владимир Путин Европа иттифоқи учун «янги мессеж»ни тақдим этади, унинг моҳияти: «Келинглар, Украина ҳақида унутамиз ва ишбилармонлик алоқаларига қайтамиз», — деган жумладан иборат бўлади. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги учта аноним манбасига таяниб хабар берди, деб ёзади «Газета.ru».
Путин Петербург халқаро иқтисодий форумини Европа етакчиларини Россия билан муносабатларни нормаллаштиришга чақириш учун майдонча сифатида қўлламоқда.
Шунга қарамай, форумда Путин Украинадаги низоларни ҳал қилишга ёрдамлашиш учун Ғарбга қандайдир йўл билан ён бериши ҳақида ҳеч нарса демоқчи эмас. Россия президенти ўз нутқини мамлакатнинг иқтисодий истиқболларига қаратиб, хорижий инвесторларни у ердаги қулай бизнес иқлим ва иқтисодий барқарорликнинг қайтишига ишонтирмоқчи.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков агентликнинг Ғарб билан алоқаларнинг нормаллашуви ҳақидаги саволига жавобан, Путин бундай қарорларга доим тайёр бўлганини айтди.
«Бу унинг (Путиннинг) доимий мессежи. Аммо унинг даъватлари Ғарб етакчилари томонидан эшитилмай қоляпти», — деди Песков.
Изоҳ (0)