АҚШнинг Флорида штати Орландо шаҳридаги Walt Disney World истироҳат боғида аввалроқ тимсоҳ сувга тортиб кетган икки ёшли боланинг жасади топилди, деб ёзади «Интерфакс».
Жасад тимсоҳ болага ҳужум қилган жой яқинида, тахминан икки метр чуқурликдан топилган. Бола чўкишдан ўлгани тахмин қилинмоқда. Жасадни ёриш учун топширишди.
Қидирув операциясида вертолёт, қайиқ ва ғаввослар, шунингдек, ҳуқуқ-тартибот органларининг 50 нафар ходими ва денгиз пиёдаларининг иккита бўлинмаси қатнашди. Операция чоғида бешта тимсоҳ ўлдирилди.
Тимсоҳ 14 июнь, сешанба куни оила соҳилда дам олаётганида икки ёшли болага ҳужум қилди. Отаси боланинг бошини аллигаторнинг тишларидан тортиб олиш учун сувга тушди, аммо буни уддалай олмади.
Изоҳ (0)