Рим папаси Франциск Аргентина президенти Маурисио Макрининг таркибида 666 рақами бўлган хайриясини қабул қилмади, деб ёзади TJournal.
Июнь ойида Маурисио Макри Ватиканга 16,666 миллион Аргентина песоси (тахминан 1,2 миллион доллар)ни хайрия қилган эди. Бу пул Аргентинанинг Франциск қўллаб-қувватлайдиган Scholas хайрия жамғармаси учун мўлжалланган эди.
Бироқ Папа хайр-эҳсондан воз кечди. «Менга 666 хуш келмайди», — деди понтифик.
Кейинроқ Аргентина ташқи ишлар вазири Сусан Малькорра хайриядан воз кечиш масаласини муҳокама қилиш учун Папа билан учрашди. Малькорра Франциск ва Макри ўртасида ҳеч қандай совуқчилик йўқлигини таъкидлади.
Аммо Аргентина президентининг иқтисодий сиёсати танқидчилари фикрича, Рим Папаси аргентиналик бўла туриб, пулдан воз кечиш орқали яқинда мамлакатда жорий этилган қатъий иқтисод режимига ўз муносабатини билдирган.
Бундан ташқари, Папа Аргентина ОАВлари хайр-эҳсонни Буэнос-Айрес ва Ватикан ўртасидаги ўзаро алоқалар яхшиланиши белгиси сифатида кўрсатганидан аччиқланган.
Изоҳ (0)