Қозоғистоннинг Ақтўбе шаҳрида террорчилар ҳужуми оқибатида ҳалок бўлганлар сони 8 кишини ташкил этмоқда. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазири Калмуханбет Касимов маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
«Ақтўбедаги ҳодисалар давомида Миллий гвардиянинг 3 нафар ҳарбий хизматчиси ва 5 нафар фуқаро ҳалок бўлди. 12 нафар полициячи ва 7 нафар ҳарбий хизматчи жароҳатланди», — дея маълум қилган вазир Остонада аҳоли билан ҳисобот учрашуви чоғида.
Олдинроқ етти киши, жумладан, уч нафар ҳарбий ҳалок бўлгани билдирилганди.
Охирги маълумотларга кўра, Ақтўбедаги махсус операциялар натижасида 18 нафар жиноятчи йўқ қилинган, тўққиз нафари қўлга олинган.
Изоҳ (0)