Панамада грипп авж олиши туфайли шу кунгача 18 киши ҳаётдан кўз юмди, 600 дан ортиқ киши касалхонага ётқизилди. Бу ҳақда 13 июнь, душанба куни Лотин Америкасидаги мамлакат расмийлари маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Касалликнинг 35 фоизи А(H1N1) штамми, яъни чўчқа гриппи билан боғлиқ. Шунчалик кўп киши касалхонага ётишига тўғри келгани бизни таажжублантирмоқда», — дейди Уильям Горгас номидаги тиббий тадқиқотлар институти бош директори Нестор Соса.
Апрель ўрталаридан бери 4 миллион аҳоли истиқомат қиладиган мамлакатда 800 минг киши гриппга қарши эмланди, яқин орада Панамага 1,18 миллион доза вакцина келтирилади. Президент Хуан Карлос Варела нафақат кам таъминланган фуқаролар орасида, балки оммавий вакцинация ўтказиш тўғрисида кўрсатма берган.
Изоҳ (0)