Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси Панамага қарши Америка Кубоги–2016 мусобақаси 2-туридан кейин сўнгги пайтларда ўстираётган соқолини олиб ташламаслигини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Чемпионат».
«Соқолимни ҳар қандай ҳолатда ҳам олиб ташламайман. Жамоадошларим бунга йўл қўймайди», – деди 28 ёшли футболчи.
Эслатиб ўтамиз, Аргентина «D» гуруҳи дастлабки турида Чилини 2:1, иккинчи турда Панамани 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди ва муддатидан аввал чорак финалга чиқди. Панамага қарши беллашувда Месси хет-трикка эришди.
Маълумот ўрнида, Херардо Мартино шогирдлари гуруҳдаги сўнгги ўйинни 15 июнь куни, аллақачон турнир билан хайрлашган Боливия термасига қарши ўтказади.
Изоҳ (0)