Француз Лукас Мильяр слэклайн — нейлон ёки полиэстрдан тайёрланган махсус арқонда юриш бўйича Гиннеснинг рекордлар китобига кирди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Рекорд Хитойда қайд этилди. Мильяр 150 метр баландликда 100 метрли масофани иккинчи уринишда 1 дақиқа ва 59 сонияда босиб ўтди.
«Янги рекорд ўрнатишга муваффақ бўлганимдан жуда илҳомландим. Слэклайн янада оммалашишига умид қиламан», — деди Лукас Мильяр.
Изоҳ (0)