Ҳиндистон шимоли-ғарбий чегарасида наркотикларнинг йирик туркумини олиб ўтишга уриниш чоғида покистонлик икки контрабандачи ўлдирди, бирига жароҳат етказилди. Бу ҳақда Ҳиндистон чегара хавфсизлиги хизмати (BSF) штаби вакили маълум қилди, деб хабар берди «ТАСС».
Вакилга кўра, чегара хавфсизлиги хизмати ходимлари 12 июнь, якшанбага ўтар кечаси Фазилка округи, Сохана шаҳри яқинидаги чегара пости атрофида шубҳали ҳаракатларни пайқаган ва ҳуқуқбузарларга қарата ўт очган.
Отишма давомида Покистоннинг икки фуқароси ўлдирилган ва бири яраланиб, қўлга тушган. Улардан ҳар бири 1 килограммдан бўлган 15 пакет героин, қурол-яроғ ва ўқ-дори мусодара этилган.
Изоҳ (0)