Афғонистон чегара полициясининг икки аскари Покистон чегарачилари билан «Турхам» назорат-ўтказиш пунктидаги тўқнашув чоғида ўлдирилди ва тўрт нафари жароҳат олди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Ариана» телеканалига кўра, жанговар тўқнашувлар 13 июнь, душанбага ўтар кечаси, покистонлик ҳарбийлар Афғонистон ҳудудида дарвоза ўрнатмоқчи бўлганидан сўнг бошланди. Покистон томонининг мазкур можаро давомидаги йўқотишлари ўлган ва яраланганлар билан 30 кишидан зиёд бўлгани билдирилмоқда. Бироқ мамлакат расмийлари фақат бир нафар аскар яраланганини тан олди.
Изоҳ (0)