Жанубий Корея полицияси фикрича, КХДРлик хакерлар мамлакатдаги 160 та энг йирик компаниялар, ҳукумат ва жамоатчилик ташкилотларининг компьютер тармоқларига бузиб кирган, деб ёзади «РИА Новости». Улар 140 мингта компьютерни «вирус» билан «заҳарлагани» тахмин қилинмоқда.
«Рёнхап» агентлиги хабарига кўра, хакерлик ҳужуми текшируви Пхеньяндаги IP-манзилга олиб борган. Гумон қилинишича, хакерлар 42 608 та файлни қўлга киритган, улар орасида Американинг F-15 қирувчи самолёти ҳақидаги маълумотлар ҳам бор.
Аммо полиция ишонтиришича, ҳарбий сирлар жиддий хавфга учрамаган. «КХДР томонидан уюштирилган ушбу хакерлик ҳужуми кенг кўламли зарба бера олмади», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)