Сингапур давлат хизматчилари келгуси йил май ойидан бошлаб иш жойларида интернетга киришдан маҳрум бўлади. Straits Times нашрига кўра, бундай чора давлат хизматида хавфсизликни кучайтиришга қаратилган, дея хабар беради «ТАСС».
Ахборот технологияларини ривожлантириш агентлигида изоҳ берилишича, асосий хавф хизмат маълумотларининг электрон почта орқали чиқиб кетиши билан боғлиқ. Шу билан бирга, давлат хизматчиларига шахсий мобил қурилмалари — телефон ва планшетлардан интернетга уланиш ман этилмайди. Бироқ бунинг учун уларда хизмат электрон почтаси бўлмаслиги лозим.
Фаолияти тармоққа уланиш билан бевосита боғлиқ бўлган ходимлар интернетда ишлаши учун махсус ҳимояланган терминаллар ўрнатилиши билдирилмоқда.
Изоҳ (0)