Фаоллар Юйлинь шаҳрининг (Жанубий Хитой) Пекиндаги ваколатхонасига ҳар йили ўтказиладиган ит гўшти фестивалини бекор қилиш талаб қилинган ва 11 миллион имзо қўйилган петицияни топширди. Улар ваколатхонага итлари ҳамроҳлигида ва «Сенинг таоминг эмасман» ёзуви туширилган тасвирлар билан келди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Юйлиндаги ит гўшти фестивали 21 июнда бошланади. Гарчи Хитой ва Кореяда ит тановвул қилиш асрлардан бери одатий ҳол ҳисобланса-да, бунга бағишланган махсус фестиваль атиги бир неча йил аввал пайдо бўлди.
The Washington Post манбаларига кўра, ҳар йили Осиёда гўшти учун 30 миллионга яқин ит ўлдирилади. Уларнинг учдан бир қисми Хитойга тўғри келади.
Изоҳ (0)