Япония шимолидаги Акита префектураси ҳукумати май охиридан буён тўрт кишининг ўлимига сабаб бўлгани гумон қилинаётган айиқни қидирмоқда, деб ёзади «ТАСС».
10 июнь, жума куни Кадзуно шаҳри ташқарисидаги ўрмон чангалзорида 74 ёшли маҳаллий фуқаронинг расвоси чиққан жасади топилган эди. Бир кун аввал у овқатга ишлатиладиган ўсимликлар теришга жўнаб, бедарак йўқолган. Мурда яқинидан марҳумнинг автомобили топилган.
Бунгача ҳам ушбу овлоқ жойда ўрмонга қўзиқорин теришга кетган уч нафар маҳаллий фуқаро бирин-кетин ҳалок бўлган эди. Улар ҳам айиқнинг қурбонига айланган. Ҳукумат бунда гап битта жонивор ҳақида бораётганини тахмин қилди, у қандайдир сабабга кўра одамларга ҳамла қила бошлаган.
Маҳаллий маъмурият полиция ва овчилик жамиятлари билан ҳамкорликда реал таҳдид келтирадиган йиртқични қидирув ишларини ташкил қилмоқчи.
Изоҳ (0)