Ёқутистонда терговчилар тиббий марказ беморининг лидокаин инъекциясидан сўнг юз берган ўлими ҳолати бўйича текширув олиб бормоқда, деб ёзади «РИА Новости».
Маҳаллий ОАВлар ёзишича, марҳума Ёқутистонда таниқли журналист аёл бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, 9 июнь куни аёл тиббий марказга ёрдам сўраб мурожаат қилган. Операция олдидан унга лидокаин инъекцияси киритилган. Аёл ҳушини йўқотган ва, қайта жонлантириш чораларига қарамай, вафот этган.
Айни пайтда тергов томонидан процессуал текширув олиб борилмоқда. Аёлнинг ўлими сабабларини аниқлаш учун суд-тиббий экспертиза комиссияси тузилди.
Изоҳ (0)