АҚШ президенти Барак Обама америкалик ҳарбий хизматчиларнинг Афғонистонда «Толибон» ҳаракати экстремистларига қарши курашдаги ваколатларини кенгайтиришни маъқуллади, деб ёзади «ТАСС».
«АҚШ президенти Барак Обама АҚШ қуролли кучларига толибларга қарши курашда Афғонистон хавфсизлик кучларига ёрдам кўрсатиш бўйича қўшимча ваколатлар тақдим этишни маъқуллади», — деди Reuters’нинг Пентагон раҳбариятидаги манбаси.
Унинг сўзларига кўра, ушбу қадам экстремистларга қарши операцияларда Америка авиациясини кўпроқ ишга солиш имконини беради. Шу билан бирга, агентлик манбаси давлат раҳбарининг қарори толибларга авиазарбалар бериш учун «шартнома бўлиб хизмат қилмаслиги» ҳақида огоҳлантирди.
Изоҳ (0)