Италия собиқ бош вазири Сильвио Берлускони келаси ҳафта ўртасигача юракдаги нуқсонли аорта клапанини алмаштириш бўйича операцияни бошидан ўтказади. Бу ҳақда сиёсатчининг шахсий шифокори Альберто Зангрилло Reuters’га маълум қилди, деб ёзади «РБК».
«Биз аорта клапани патологиясини аниқладик, у аорта етишмовчилиги деб аталади. Уни тузатишнинг фақат битта усули бор, у ҳам бўлса, клапанни алмаштириш», — деди Зангрилло.
Эслатиб ўтамиз 79 ёшли Сильвио Берлускони 6 июнь куни шифохонага ётқизилган, шифокорлар у юрак хуружига учраганини тахмин қилган эди.
Изоҳ (0)