Буюк Британияда қиролича Елизавета II нинг расмий туғилган куни муносабати билан уч кунлик тантаналар 10 июнь, жума куни бошланади, деб ёзади «ТАСС».
Таъкидлаш жоиз, ўзининг ҳақиқий 90 ёшини қиролича 21 апрелда нишонлаган, юбилей концерт дастури эса Виндзор қасрида 12—15 май кунлари бўлиб ўтган эди.
Елизавета II ни ўз монархи деб тан олувчи мамлакатларнинг ҳар бири Ҳазрати олияларининг расмий туғилган кунини нишонлаш учун ўз муддатларини белгилайди. Одатлар бу об-ҳаво яхши бўлган кунлардир. Буюк Британияда бундай кун 1974 йилдан буён 11 июндан 17 июнгача бўлган даврга тўғри келади: бу вақтда ёмғир ёғиш эҳтимоли катта эмас.
10 июнь куни Лондондаги Авлиё Павел соборида Елизавета II шарафига миннатдорлик ибодати бўлиб ўтади. Шунингдек, қироличанинг турмуш ўртоғи шаҳзода Филип, Эдинбург герцоги ўзининг 95 ёшини нишонлайди.
Изоҳ (0)