Тошкентда 2016 йил 9 июнь куни ҳаво ҳарорати +40,5 даражагача кўтарилди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маркази хабар бермоқда.
Марказ маълумотларига кўра, 9 июндаги кузатувлар тарихи бўйича шаҳардаги бунгача энг иссиқ ҳарорат 1881 йили қайд этилган бўлиб, ўшанда ҳаво ҳарорати +40,3 даражага тенг бўлган эди.
Маълумот ўрнида, шаҳарнинг 9 июндаги ҳарорат кузатувлари тарихида энг совуқ кун 1916 йилда қайд этилган, ўшанда Тошкентда +8,7 даража илиқ бўлган.
«Погода и климат» сервиси маълумотига кўра, Тошкент тарихида июнь ойидаги энг юқори ҳарорат 1914 йил 22 июнь куни ўрнатилган бўлиб, ҳарорат +43,0 даража иссиққача кўтарилган.
Изоҳ (0)