9 июнь куни эрталаб Тошкентнинг «Бешқайрағоч» даҳаси ҳудудида 53-йўналишда қатновчи автобус («Ўрикзор» массиви — Истиқлол кўчаси) симёғочга бориб урилди, деб ёзади UZ24. ЙТҲ жойидан олинган суратларни гувоҳлар интернетга жойлади.
Ҳозирча тасдиқланмаган маълумотларга кўра, авария натижасида жабрланганлар бор.
ЙТҲ сабаблари аниқлаштирилмоқда. Ҳодиса жойида ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ишламоқда.
Изоҳ (0)