Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Александр Пушкин таваллудининг 217 йиллигига бағишланган онлайн-мулоқот бўлиб ўтди. Бу ҳақда кутубхона матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради «Infocom.uz».
«‘Камолот’ ҳузурида меҳмонда» лойиҳаси асосида ўтказилган онлайн-мулоқотда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари шоир С.Саййид, филология фанлари номзоди К.Бобожонова, 50-мактаб рус тили ва адабиёти ўқитувчиси Ф.Худоёрова сўзга чиқди. Ўқувчилар ва талабалар Пушкин қаламига мансуб шеърлар ва асарлардан парчалар ўқиб бериш имкониятига эга бўлди.
Онлайн-мулоқот давомида меҳмонлар олис ҳудудлардаги тадбир иштирокчиларидан келиб тушган саволларга жавоб берди. Тадбир доирасида Пушкин ижодига оид китоблар кўргазмаси бўлиб ўтди.
Изоҳ (0)