9 июннинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Тошкентда автобус симёғочга бориб урилди. Авария натижасида жабрланганлар бор.
2. Ақтўбедаги терактда қурбон бўлганларнинг оилаларига 15 минг доллардан берилади. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги эса Қозоғистондаги мотам муносабати билан ҳамдардлик билдирди.
3. Муҳаммад Алининг сўнгги фотосессияси эълон қилинди. Нью-Йоркда эса вақтинча Муҳаммад Али номли кўча пайдо бўлди.
4. «Локомотив» Осиё Чемпионлар Лигасининг чорак финалида БААнинг «Ал-Айн» клубига рақиб бўлди. Чорак финал беллашувларининг дастлабкиси 23—24 август кунларида бўлиб ўтади.
5. The Telegraph: Ўзбекистонда ўзингизни замонлар оша саёҳат қилаётгандек сезасиз. Россиялик меҳмон: менга аввал барча «-истон»лар бир хил бўлиб туюлар эди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)