Япониянинг жанубий Окинава оролидаги Наха шаҳрида аэропорт божхонаси хусусий самолёт бортида бўлган 110 кг олтинни мусодара қилди, деб ёзади «ТАСС». Бу ҳақда «Киодо» агентлиги тергов органларига таяниб хабар берди.
«Бу Япониянинг якудза гуруҳларидан бирининг фаолиятига алоқадор контрабанда эканлиги ҳақида гумонлар бор», — деди божхона вакилларидан бири.
Нахада топилган олтин — Японияда шу пайтгача мусодара қилинган қимматбаҳо металлнинг энг йирик партияларидан биридир.
Изоҳ (0)