Онлайн-дўконга эгалик қилувчи Amazon компанияси Ҳиндистонда ўз хизматларини ривожлантириш учун қўшимча 3 миллиард доллар сармоя киритмоқчи, шу тариқа, ушбу мамлакатга йўналтирилган инвестицияларнинг умумий миқдори 5 миллиард долларга етади, деб ёзади «ТАСС».
Бу ҳақда Amazon раҳбари Жефф Безос 7 июнь, сешанба куни Вашингтонда АҚШ президенти Барак Обама ва Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди ўртасида бўлиб ўтган музокаралар муносабати билан маълум қилди.
Унинг айтишича, улар Ҳиндистонда 45 мингга яқин иш ўрнини яратган. «Биз мамлакат иқтисодиётида катта салоҳиятни кўрмоқдамиз», — деди Жефф Безос.
Изоҳ (0)