Ҳиндистонда автобуснинг жарликка қулаши оқибатида 17 киши ҳалок бўлди, камида 35 киши жароҳат олди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, 5 июнь, якшанба куни эрталаб Мумбай—Пуна автомагистрали бўйлаб ҳаракатланаётган автобус икки енгил автомобиль билан тўқнашиб кетган ва жарликка қулаган.
Фожиа жойида қутқарув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)