АҚШ президентлик лавозими учун расман номзодлар эълон қилинадиган Республикачилар ва Демократик партияларнинг миллий съездларига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш учун ҳар бир партия 60 миллион доллардан ортиқ маблағ сарфлайди. Бу ҳақда, AP агентлиги маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар берди.
Республикачилар партиясининг 18—21 июль кунлари Кливлендда (Огайо штати) бўлиб ўтадиган миллий съезди, ташкилотчиларнинг баҳолашича, 64 миллион долларга тушади. Бу маблағдан 56 миллиони аллақачон йиғилган.
Демократик партиянинг 25—28 июль кунлари Филадельфияда (Пенсильвания штати) бўлиб ўтадиган съезди учун тахминан 60 миллион доллар сарфланади. Пенсильвания губернатори Эд Ренделлнинг маълум қилишича, съездни ўтказиш учун ташкилий қўмита яна 9 миллион долларга яқин маблағ тўплаши керак.
Эслатиб ўтамиз, Дональд Трамп делегатларнинг 1 239 овозини тўплаб, партия миллий съездида Республикачилар партиясидан АҚШ президентлик лавозими учун номзоди илгари сурилишини олдиндан кафолатлади.
Шу билан бир пайтда, Клинтон Демократик партиянинг Филадельфияда 25—28 июль кунлари бўлиб ўтадиган миллий съездида номзоди кўрсатилиши учун зарур бўлган 2 383 овозни ҳалигача тўплай олмаган. Ҳозирда у 2 312 та овоз тўплаган.
Изоҳ (0)