Лондондан Мельбурнга бориб-келиш учун дунёдаги энг қиммат самолёт чиптасини Бирлашган Араб Амирликларининг Etihad Airways авиакомпанияси сотмоқда, деб ёзади «ТАСС». Унинг нархи 111,2 минг Австралия доллари (80,5 минг АҚШ доллари)га тенг.
Ушбу чипта эгаси ихтиёрига авиалайнер бортида уч хонали номер ҳамда хизматкор ва ошпаз берилади. Номер ётоқхона, меҳмонхона ва ваннахонадан иборат бўлади, у иккита телевизор билан жиҳозланган.
Парвоз Airbus A380-800 авиалайнерида амалга оширилади.
Бунгача энг қиммат бориб-келиш чиптаси Нью-Йоркдан Мумбайга парвоз учун сотилган эди, унинг нархи 75,9 минг АҚШ долларига тенг бўлган.
Изоҳ (0)