Таиланд шимолидаги Канчанабури провинциясида жойлашган шов-шувлар туфайли танилган «Йўлбарс монастири»дан яна 30 та йўлбарс боласининг жасади топилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Яқиндагина Таиланд расмийлари ўтказган рейд асносида машҳур ибодатхонада 40 йўлбарс боласининг жасади сақланаётгани маълум бўлган эди.
Аввалроқ, 31 май куни экология ҳимоячилари роҳибларни ушбу ибодатхонани ҳайвонлар учун жаҳаннамга айлантирганликда айблаган эди.
Изоҳ (0)