5 июнь, якшанба куни Швейцарияда ўтказиладиган референдумда мамлакатнинг барча фуқароларига ойига 2500 доллардан тўлаб бориш масаласига ойдинлик киритилади. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Референдум иштирокчилари битта саволга жавоб бериши лозим: ҳар бир фуқаро, ишлаш-ишламаслигидан қатъий назар, давлатдан ойига 2500 Швейцария франки (2260 евро ёки 2530 доллар) олиши керакми? Бу сумма ҳар бир Швейцария фуқаросига, у қаерда яшашидан қатъий назар, умрбод тўлаб борилади.
Болаларга 625 франкдан тўлаб бориш кўзда тутилмоқда.
Агар ташаббус маъқулланса, Швейцария барча фуқароларига минимал даромад кафолатланган биринчи давлатга айланади.
Demoscope ўтказган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, швейцарияликларнинг кўпчилиги ойлик даромад кафолатланган тақдирда ҳам ишлашда давом этмоқчи. Респондентларнинг 2 фоизигина ишдан бўшашини маълум қилди.
Изоҳ (0)