Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўтган ҳафта мобайнида Ўзбекистон ҳудудида 207 та ёнғин қайд этилган. Турли сабабларга кўра содир бўлган ёнғинларда саккиз нафар фуқаро тан жароҳати олган ва уч нафар фуқаро ҳалок бўлган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин Хавфсизлиги Бош бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фото: UzReport

Фото: UzReport

Ушбу ёнғинларда 973 миллион сўмдан ортиқ қурилиш конструкциялари ва 988 миллион сўмга яқин моддий бойликлар ёнғиндан сақлаб қолинган.

Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ туманида яшовчи фуқаро Э.Абдуллаевнинг уйида электр симларнинг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 90 квадрат метр майдонда том қисми ёниб зарарланган.

Фарғона вилояти, Олтиариқ туманида яшовчи фуқаро М.Рахимовнинг уйида электр симларнинг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 80 квадрат метр майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган.

Хоразм вилояти, Хива туманида яшовчи фуқаро М.Алиевнинг молхонасида ёш болаларнинг шўхлиги (олов билан ўйнаши) оқибатида ёнғин содир бўлиб, молхонанинг 60 квадрат метр майдонда ҳамда қўшнисининг молхонасини 20 квадрат метр майдонда том қисми ёниб зарарланган. Ёнғин оқибатида уй эгасининг набираси куйиш тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда январь ойида кимларга энг юқори маош таклиф қилинди?
Дунё
“Россия ютқазади, Украина ғалабаси дунёни ўзгартиради”: Зеленский Буюк Британия парламентида нутқ сўзлади (видео)
Маҳаллий
Қорақалпоғистондаги уйда газ портлаши оқибатида бир киши вафот этди