Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони Эркин Воҳидов 31 май, душанба куни «Чиғатой» қабристонига дафн этилди. Шоир Муҳаммад Исмоил Facebook’даги саҳифасида дафн маросимидан фотолавҳа эълон қилди.
«Ўзбек адабиётининг буюк тоғи, буюк шоир, буюк устоз Эркин Воҳидов оламдан ўтди. Ҳозиргина ўзбек миллатининг бир буюк фарзандини ‘Чиғатой’ қабристонига қўйиб келдик. Жаноза маросимида шоирнинг минглаб мухлислари, дўсту-биродарлари, қавму-қариндошлари қатнашди», — деб ёзади Муҳаммад Исмоил.
Эслатиб ўтамиз, Эркин Воҳидов 30 май, якшанба куни узоқ хасталикдан сўнг вафот этган эди.
Изоҳ (0)