Дубайда Шанхай аэропортида чиптасиз самолётга минган хитойлик ўсмир ҳибсга олинди. Бу ҳақда, CNN телеканалига асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Айтилишича, Сю фамилияли 16 ёшли ўсмир Сичуань вилоятидаги Бачжун шаҳридан бўлиб, у Шанхайдаги «Пудун» халқаро аэропорти ҳудудига панжара ошиб кириб олган ва Fly Emirates авиакомпаниясига тегишли самолётнинг юк бўлинмасига яширинган.
Қўлга олингач, ўсмир Дубайга тиланчилик қилиш учун келганини айтган.
CNN телеканалининг эслатиб ўтишича, охирги пайтларда Хитой ижтимоий тармоқларида Дубай кўчаларида тиланчилик қилиб мўмайгина пул топиш мумкинлиги ҳақида муҳокамалар олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)